Чироқчида ҳалигача айрим маҳаллий раҳбарларнинг ижтимоий тармоқларда саҳифалари мавжуд эмаслиги муҳокама қилинди.

Чироқчида ҳалигача айрим маҳаллий раҳбарларнинг ижтимоий тармоқларда саҳифалари мавжуд эмаслиги муҳокама қилинди.

Чироқчида “Мустақиллик масъулият демакдир”, “Коррупция жамият кушандаси” "Ахборот манипуляцияси: мақсад ва оқибат" ҳамда “Бугуннинг раҳбари қандай бўлмоғи керак” мавзуларида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

13-август куни вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Б.Маматқулов ҳамда вилоятимиздаги олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари Ч.Темирова, Н.Исмоилов ва С.Муртозовалар томонидан туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган семинар-тренингда  маҳалла раислари, корхона, ташкилот ва муассасаса раҳбарларига мутахасcислар томононидан фуқаролар билан қандай мулоқотда бўлиш мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Шунингдек, тадбирда айрим раҳбарларда бошқарув маданиятига етарли эътибор қаратилмаётганлиги, ижтимоий тармоқларда саҳифалари мавжуд эмаслиги танқид остига олинди. Раҳбарларнинг таклиф-мулоҳазлари тингланиб, саволларга жавоб қайтарилди.

                                                        Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати