Диққат! Диққат! Диққат!

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ҳарбий қисмларида аутсорсинг хизматларини кўрсатишга талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олувчи Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли Қарши шаҳрида жойлашган 7533-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларини овқатлантиришни аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш юзасидан ўтказиладиган танловга таклиф этади.

Танловда иштирок этувчи талабгорлар вилоят Ишчи гуруҳига

қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

Танловда қатнашиш учун талабгор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида бир иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссиясининг кўриб чиқиши ўз таклифини тақдим этади.

Талабгорларнинг таклифлари 2019 йил 18 сентябрда ҳудудий танлов комиссияси томонидан вилоят ҳокимлиги биносида кўриб чиқилади. Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддатлари 2019 йил 17 сентябрь куни соат 18-00гача.

Танловда қатнашиш учун Ишчи гуруҳига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани тақдим этади:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва таъсис ҳужжатларининг нусхаси;

талабгорнинг тегишли фаолияти турини амалга ошириш учун лицензияси нусхаси;

молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни банк ҳисоб-рақамларида ҳарбий хизматчиларни 15 кун давомида овқатланишини ташкил этиш учун етарли маблағлар мавжудлиги (йил бошидан айланма маблағи) ҳақида банк муассасининг маълумотномаси асли;

солиқ органларидан солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома. 

Бухгалтерия баланси нусхаси (молиявий натижаси);

Тегишли тармоққа олдин хизмат кўрсатганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат
(Ҳарбий қисм ёки ижтимоий муассасасанинг тавсифномаси);

Моддий техник базасини мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

-Транспорт воситасининг мавжудлиги (тех паспорт нусхаси),

- Маҳсулотлар захираси учун омборхона мавжудлиги ва ҳажми (кадастр ҳужжати нусхаси);

- Совутгичли сиғими (холодильник) борлиги ва ҳажми (кадастр ҳужжати нусхаси);

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун экин майдони борлиги, га (қарор нусхаси);

- Озиқ овқат маҳсулотларини қайта  ишлаш ёки ишлаб чиқариш цехларини мавжудлиги. (сутни қайта ишлаш, гўштни қайта ишлаш, нон цехи ва бошқалар);

- Ишловчи ходимлар сони тўғрисидаги маълумот

Тақдим этилган ҳужжатларнииг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Мурожаат учун манзил:               Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси 2-уй,

Маълумотлар учун телефонлар: (0375) 221-02-34, 221-31-10, Факс: 221-31-10,               

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Танловга марҳамат қилинг! 

10-09-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея