Вилоят ҳокими Нишон туманида бўлиб, 143  нафар терим отряд раҳбарларига қимматбаҳо совғалар - телевизорларни топширди. Бу ҳақда Нишон туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги Нишон шаҳридаги "Шукрона" тўйхонасида ёзилган дастурхон атрофида самимий суҳбат руҳида ташкил этилган тадбирда тумандаги фермерлар,  ижтимоий соҳа вакиллари, вилоят ташкилотларидан бириктирилган вакиллар,  оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Совғаларни ўз эгаларига топширар экан, вилоят ҳокими мутойиба қилиб шундай деди:

- Бу телевизор ўзимизда - Қаршида ишлаб чиқарилган. Қулайлиги шундаки, бу телевизорни ёнбошлаб ҳам,  ётибам томоша қилса бўларкан...

Ҳазил-мутойиба шўх тароналарга уланиб кетди.

Нишонликлар бу йилги пахта мавсумида билдирилган ишончни оқлашга ваъда беришди.

 

Аҳрор СОДИҚОВ, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Фото: Муроджон Комилов.

13-09-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея