Машаққатли меҳнат ва муносиб рағбат.

Машаққатли меҳнат ва муносиб рағбат.

Мавсум бошидан бугунга қадар вилоятда 3585 фермер хўжалиги томонидан давлатга 500 минг тоннадан кўпроқ ғалла сотилди. Бу белгиланган режа ортиғи билан бажарилганини англатади.

Таъкидлаш жоиз, қиш-баҳор ойларидаги об-ҳавонинг деҳқончилик учун қулай келиши, ёғингарчиликнинг мўл-кўллиги деҳқонларимизнинг ишига янада барака бағишлади. Хусусан, бошоқли дон экинлари ҳам  яхши ривожланди. Айни пайтда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, охиригача йиғиб олиш деҳқону фермерларимиз, соҳа мутасаддилари олдида турган энг масъулиятли вазифалардан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, вилоятда мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида, шунингдек, жойлардаги ҳолатдан келиб чиқиб, ҳудудда 470 та отряд шакллантирилиб, уларга бир донадан замонавий ўрим комбайнлари, биттадан кўчма устахона, ёнилғи ташиш воситалари, дон ташиш учун 2847 дона ташиш техникалари (шундан 2054 дона юк автомобиллари) бириктирилди. Бу ўрим-йиғим ишларининг янада қисқа фурсатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаб берди.

Дон хирмонини кутилганидан ҳам юксалишида тун кун меҳнат қилган деҳқонлар, сувчилар, механизаторлар, отряд раҳбарлари ва бошқалар меҳнати эътироф этилиб, улар муносиб рағбатлантирилмоқда. Вилоят мусиқали драма театри ёнида  ташкил этилган тадбирда 931 нафар ғалла мавсумида уюшқоқлик билан фаолият олиб борган отряд раҳбарларининг хизматлари эътироф этилиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир баҳонасида концерт дастури ҳам намойиш этилди. Воҳамиз санъаткорлари ўзларининг дилтортар куй-қўшиқлари ва рақслари билан тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқди.

 Суратларни Мурод Комилов олган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • Телефон: (75) 221-12-88, (75) 221-03-81

  • Почта индекси: 180100

  • Факс: (375)221-13-40

  • Электрон почта: info@qashqadaryo.uz

  • Манзил: Қашқадарё вилояти,
    Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони,1

  • Яқин жамоат транспорт тўхташ жойлари Миллий банк ва Мустақиллик майдони бекати автомашрут: 1, 4, 5, 7, 10, 18, 20, 22, 23, 27, 37, 44, 462, 11, 21, 37, 33