Жорий йилнинг 28 июнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Марказий сайлов комиссияси ўртасида имзоланган Меморандумга биноан, Қашқадарё вилоятида “Депутат ва ёшлар” учрашувлари, шунингдек, “Менинг овозим – Ватаним келажаги” ва “Сайлов – менинг Конституциявий ҳуқуқим” мавзуларида тарғибот тадбирлари ва ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Қарши шаҳрида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Адлия бўлими ҳамда сиёсий партиялар билан ҳамкорликда “Менинг овозим – Ватаним келажаги” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда шу йил ўтказиладиган сайловда илк маротаба овоз бериш имкониятига эга бўлган йигит-қизлар иштирок этди.

- Ёшларнинг мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, илк маротаба сайловда қатнашадиган ёшларнинг хабардорлигини, ижтимоий-сиёсий жараёнларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларнинг овози жамият ва давлатнинг барқарор ривожланиши учун хизмат қилишини ёшларга етказишга ҳаракат қилмоқдамиз, - дейди Ёшлар иттифоқи Қарши шаҳар бош мутахассиси Луиза Бобоева.

Йиғилиш давомида Меморандум орқали амалга ошириладиган тадбирлар, янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, шунингдек, сайловларда ёшларнинг ўрни ва роли борасидаги фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Бу каби тарғибот тадбирлари ва ёшлар билан учрашувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

Аҳрор Содиқов.

17-07-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея