Деҳқонобод тумани “Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Насимов ва туман ҳокими З.Алиқуловлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда турли масала ва муаммолар юзасидан олтмишдан ортиқ мурожаатлар тингланди. 12 нафар мурожаатчиларнинг масаласини жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси юзасидан масъуллар бириктирилиб, аниқ муддатлар белгиланди.

Тумандаги асосий муаммолардан бири ишсизлик бўлса, яна бири соғлиқни сақлаш билан боғлиқ эканлигини келиб тушган мурожаатлардан ҳам билиш мумкин. Ушбу жиҳатларни эътиборга олган холда, туманда тадбирокрликни ривожлантириш ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали ишсизликни олдини олиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ахборот хати юборишга келишиб олинди. 

Шунингдек, қабул давомида имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари, юриш мосламалари топширилди.

         Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

09-08-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея