Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди (фото)

Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди (фото)

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, ўз соҳаларида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Вилоят ҳокимлигида ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев мукофотларни қабул қилиб олиш учун ҳозир бўлган воҳадошларимизни халқимиз ва давлатимиз раҳбариятининг юксак эътирофига сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этаркан, юртимизда инсон шаъни, қадр-қиммати юксак қадрланиши, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ватан тараққиёти, соғлом авлод тарбияси, юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизнинг меҳнати ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидлади.