Гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди

Гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди

Қарши шаҳрида олиб борилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди. Аниқланишича, Қарши шаҳридаги кафе ёнида фуқаро С.А. икки дона гугурт қутига жойланган 6,3 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 300 минг сўмга пуллаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Унинг кўрсатмаси асосида тадбир давом эттирилиб, Косон туманида истиқомат қилувчи Ю.Ю.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйдаги диван ва кўрпача орасида қоғозга ўралган марихуана гиёҳвандлик воситаси ноқонуний равишда сақлаб келинаётгани маълум бўлди.

Вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.