Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида Миришкор туманидаги боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилалар яшаш шароитларини ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида аҳоли хонадонларига бориб учрашувлар ўтказди.

6 сотих томорқасини яшнатиб қўйган Марғуба Ҳамроева бир нафар қизи билан “Ободон” МФЙда истиқомат қилиб келаяпти. Вилоят ҳокими бу хонадон билан танишар экан, уларни қийнаб келаётган муаммони бартараф этишга эришди. М.Ҳамроева уйининг том қисмини ёпиш мақсадида 75 дона шифер олиб беришини, хонадонига замонавий эшик, деразаларига эса панжара ўрнатиб беришини билдирди.

Вилоят ҳокими тумандаги “Айзобод” МФЙда истиқомат қилаётган, боқувчисини йўқотган Дилдора Абилова, Сабоҳат Шерова, Маҳбуба Хонқулова хонадонларида бўлиб яшаш шароитлари билан танишди, уларнинг таклифларини эшитди. Д.Абилова ва М.Хонқуловага уй томларини ёпиш учун 60 донадан шифер олиб беришни билдирди. С.Шерованинг уйини маҳалла фаоллари таъмирлайдиган бўлишди.

Вилоят ҳокими ҳар бир хонадонга борганида хонадон соҳибаларига фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиш кераклигини, келажакда бу оилаларнинг фарзандлари аъло баҳоларга ўқиб, ватанга муносиб ҳизмат қиладиган хақиқий ўғил-қизлар бўлиб камол топишига ишонч билдирди.

“Ободон” ва “Айзобод” кексалари қўлларини дуога очиб, бу хайрли ишларнинг ташаббускори Президентимизга узоқ-умр тилашди. Миришкор туманида бу хайрли тадбирлар 1 сентябргача давом этади. Хайрия тадбири давомида тумандаги 35 та МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган 100 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилади.

Аҳрор СОДИҚОВ, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

22-08-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея