Қашқадарё вилоят ҳокими З.Рўзиев Чироқчи туманида ногиронлиги мавжуд, боқувчисини йўқотган ва чин етим сифатида рўйхатда турадиган 53 нафар ўқувчи-ёшлар холидан хабар олиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини ўтказди.

- Болажонларнинг бири билим олишга иштиёқи баланд бўлса, яна бири спорт соҳасида юртимиз байроғини дунё ареналарида баланд кўтаришни хохлайди, - дейди вилоят ҳокими. – Уларнинг орзуларини амалга ошириш учун муносиб шароит яратиб бериш биз раҳбарларнинг зиммамизда. Бу масъулиятни ҳар дақиқада ҳис қилишимиз керак.

Қувноқ жараёнларга бой бўлган учрашувда вилоят ҳокими ва кекса ёш вакиллари ўзлари босиб ўтган ҳаёт йўлларини, қийинчиликлари-ю унинг ортидан келган фаровонликлар ҳақида сўзлаб беришди.

Учрашув сўнгида ўқувчи-ёшларга Республикамиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан мактаб формаси ва байрам совғалари улашилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Мурод Комилов олган суратлар.

17-08-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея