Анъанага кўра, ҳар йили пахта йиғим-терими олдидан вилоят ҳокими Зафар Рўзиев теримчилар билан учрашади, улар билан дилдан суҳбат қуриб, саноатимиз учун ўта ноёб ҳисобланган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан саранжомлаб олишнинг аҳамияти хусусида айтиб ўтади.

Касби туманидаги ана шундай мавсумолди тадбир муҳташам “Шаршара” тўйхонасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот котиби хабар бермоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, бу йилги йиғим-терим мавсумида ихтиёрий равишда аҳоли орасидан тузилган отрядлар кучи билан териб олинишини, бирорта бюджет ташкилоти йиғим-теримга жалб этилмаслигини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими ўз сўзида пахтани қисқа муддатларда саранжомлаб олишда Касби туманида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини, чунки касбиликлар ўз касби орқасидан ҳалол нон топадиган мард ва танти инсонлар эканини, туманда тузилган отрядларга бирлашган теримчилар ҳосилни тез ва соз саранжомлаб олишнинг аҳамияти, бундан келаётган даромаднинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва ўзлари учун нечоғли муҳимлигини таъкидлади. Шунинг учун ҳам улар уюшқоқлик билан меҳнат қилиб, далаларда сочилиб ётган ризқ-насибасини ҳалол териб оладилар.

Вилоят ҳокими туманда ташкил этилган 312 та отряд раҳбарларига ўз қўли билан Қарши шаҳрида ишлаб чиқарилган замонавий телевизорларни топширди. Теримолди тадбирига йиғилганлар бир пиёла чойга таклиф этилди. Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди.

Туманда бу йил 45 минг тонна пахтани қисқа муддатларда, ёғин-сочинга қолдирмай териб олиш учун барча зарур чора-тадбирлар белгиланган. 312 та звенога бирлашган 34 минг нафарга яқин теримчининг унумли меҳнат қилиши учун имкониятлар яратиб берилади. Уларга иссиқ овқат ташкил этилади. Илғор теримчилар мунтазам рағбатлантириб борилади.

Аҳрор СОДИҚОВ, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

14-09-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея