Вилоят ҳокими бугун Нишон ва Қарши туманларига борди (фотофакт)

Вилоят ҳокими бугун Нишон ва Қарши туманларига борди (фотофакт)

Аввал хабар берилганидек, Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев чекка ҳудуд аҳолисини куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўз кўзи билан кўриш, шунингдек, турмушида дуч келаётган муаммоларига ечим топиш мақсадида очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.

Навбатдаги мулоқот Нишон туманининг чегара ҳудуди хисобланган Талимаржон шаҳарчасида бўлиб, унда вилоят ҳокими аҳоли билан мулоқот ўтказди.

 

Очиқ мулоқотдан сўнг вилоят ҳокими шаҳарчадаги “Обод марказ” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар сифати билан ҳам танишди. Йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича тегишли кўрсатмаларни ҳам бериб ўтди.

Вилоят ҳокими боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оила фарзандлари билан ҳам учрашиб, уларга куз-қиш мавсуми учун мактаб формаси тақдим этди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Қарши туманидаги “LT Textile International” хорижий корхонаси фаолияти билан ҳам танишиб, корхонанинг II босқичини амалга оширишда юзага келаётган муаммолар – электр энергияси, газ ва сувни тез муддатларда бартараф этишга ваъда берди.

Аҳрор СОДИҚОВ, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Фото: Муроджон Комилов.

  • Телефон: (71) 200-55-05, (75) 221-07-60

  • Почта индекси: 180100

  • Факс: (75) 221-13-40

  • Электрон почта: info@qashqadaryo.uz

  • Манзил: Қашқадарё вилояти,
    Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони,1

  • Яқин жамоат транспорт тўхташ жойлари Миллий банк ва Мустақиллик майдони бекати автомашрут: 1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,37,44,462,11,21,37,33