Бош вазир қабулхонаси фаолияти ҳақида

Бош вазир қабулхонаси фаолияти ҳақида

Аввал хабар берилганидек, муаммоларни тизимли ҳал этиш, тадбиркорларга чинакам кўмак бериш мақсадида жорий йил 14 май куни Ўзбекистон Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, вилоятимизда ташкил этилган қабулхонага июнь ва июль ойлари давомида тадбиркорлардан 300 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Шундан, 284 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Мазкур мурожаатларнинг 211 таси бўйича мурожаатчи талаблари қаноатлантирилди.

Жумладан, ғузорлик тадбиркор Отабек Олимов ўз фаолиятини кенгайтириш ва иш ўринларини яратиш мақсадида банкдан кридет олади, аммо, ер ажратиш масаласидаги мурожаати анчадан буён эътиборсиз қолдирилган. Тадбиркорнинг мурожаати шу кунни ўзида ижобий ҳал этилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, қабулхоналар орқали мурожаатларни кенгроқ миқёсда қабул қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини жойида аниқлаш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ҳам ўтказиб келинмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Қашқадарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа жадвалга мувофиқ, вилоятдаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида Бош вазир қабулхоналари билан бирга туман ва шаҳар ҳокимлари тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда вилоят бўйича 331 та маҳаллада ўтказилган учрашувлар давомида жами тадбиркорлар томонидан 1011 та муаммоли масалалар аниқланиб, шулардан 612 таси жойида масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда ҳал этилди. Қолган 399 таси  белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун масъул ташкилотлар вакилларига юборилиб, Бош вазир қабулхонаси томонидан алоҳида назоратга олинди.