Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига ҳамда аввалги йилги хусусийлаштириш қарорларига асосан Қашқадарё вилоятида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотишни жадаллаштириш мақсадида тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди.

“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали 44 та фойдаланилмасдан бўш турган давлат мулки объектлари салоҳиятли тадбиркорларга 28,0 миллард сўм ва 150,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш ва 492 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан сотилди. Оммавий савдоларга чиқарилиб, сотилмасдан турган “Талимаржон ИЭС”га қарашли “БСУ-75 бетон заводи” бино-иншоотларига 500,0 млн инвестиция киритиш орқали 10 нафар янги ишчи ўрни яратиш, Яккабоғ тумани, Чайдори махалласи худудида жойлашган туман ҳокимлигига қарашли Собиқ “EAUS-Sardor” ИЧСФнинг пахта титиш цехи биноси қисмига 4000,0 млн инвестиция киритиш орқали 35 нафар янги ишчи ўрни яратиш мажбурияти билан сотилиши таъминланди. 235 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 6 та бўш турган давлат кўчмас мулк объекти 1 млн АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган инвестиция лойихаси мавжуд 6 та  тадбиркорлик субъектларига “ноль” ҳарид қийматда тўғридан – тўғри шартномалар тузиш орқали сотилди. Давлат активларини сотиш жараёнларини фаоллаштириш ва давлат иштирокидаги корхоналарни янада оптималлаштириш мақсадида хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушларига имтиёзли ҳуқуқ қўлланилмасдан, жамиятларнинг соф активларининг улушига тенг бўлган бошланғич баҳоси бўйича “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилди. Бугунги кунга келиб ушбу хўжалик жамиятларидан 7 та давлат активи (улуши) 863,61 млн.сўм миқдорида хусусий тадбиркорлик субъектларига сотилди.

Маълумот учун, 2020 йилда 39 та давлат активи “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаларига чиқарилган.

Қашқадарё вилоят давлат
активларини бошқариш бошқармаси

Давлат активларини ҳусусий мулкка
бериш бўлими бош мутахассиси

Аҳрор Ёқубов

09-01-2020 |
Foto galereya