Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабригача мамлакатимиз ҳудудида “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Бу борада Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қатор профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

 

 

Шу муносабат билан, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Қарши Халқаро аэропорти ДУКнинг авария хизмати, Тез тиббий ёрдам ва бошқа даҳлдор хизматлар ҳамкорлигида ўқув машғулоти ўтказилди.

Дастлаб ўқув машғулотига жалб қилинган тезкор хизмат ходимлари томонидан тезкор йиғин вақтида белгиланган тартибда етиб келишди ҳамда шартли ҳалокат даврида 36 нафар жабрланган инсонларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам бериш жараёнлари қисқа вақт ичида бажарилди.

Унда шартли авария ҳолатини тез ва самарали бартараф этиш ва шу каби фавқулодда вазиятларда ишчи-хизматчиларга тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилди.

Таъкидлаш ўринли ушбу машқлар ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш йўлида муҳим омил бўлди. Машқда қийин бўлса, амалда осон деган гап борхалқимизда ўтказилган амалий машқлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати.

13-12-2019 |
Foto galereya