wrapper

Maxsus imkoniyatlar

Сўнги йилларда республикада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва турларини кўпайтириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Қиш-баҳор даврида ички истеъмол бозорини барқарор тўлдириш учун янги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга ғамлаш мақсадида уларни харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тизими жорий этилди.

Шу билан бирга, мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш инфратузилмасининг, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу йўналишдаги ишларни самарали мувофиқлаштиришнинг етарли эмаслиги мавсумлар оралиғидаги даврда нархларни барқарорлаштириш ва аҳоли эҳтиёжини қондириш учун уларни зарур ҳажмларда ўз вақтида ва тўлиқ ғамлаш имконини бермаяпти.

Республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини озиқ-овқат товарларининг асосий турлари ҳамда мавсумий мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил бўйи ва узлуксиз таъминлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини қиш-баҳор даври учун тайёрлаш ва ғамлаш бўйича давлат буюртмасини тўлиқ ҳажмда бажариш, ички истеъмол бозорида мазкур маҳсулотлар нархларининг кескин ўзгаришларини тўхтатиб туриш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилий тузилмасида:

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиалларини;

халқаро миқёсда эътироф этилган норма ва стандартларга мувофиқ истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кенг кўламли замонавий лаборатория тадқиқотлари ўтказилишини таъминлайдиган масъулияти чекланган жамият шаклидаги, юқори технологияли синаш комплексини;

масъулияти чекланган жамият шаклидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли қурилиш-транспорт ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига, уюшманинг янгиланган ташкилий тузилмасини ҳисобга олган ҳолда куйидаги қўшимча вазифалар ва фаолият йўналишлари юклансин, уларда куйидагилар назарда тутилсин:

давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ ҳажмларда мева-сабзавот маҳсулотлари захиралари шакллантирилишини ташкил этиш ҳамда аҳолини ва бошқа истеъмолчиларни арзон нархлардаги янги мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз таъминлаш мақсадида уларни режали тарзда сотиш;

ихтисослаштирилган янги омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий, юқори технологияли, энергиядан самарали фойдаланадиган ускуналарни фаол жорий этиш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ички истеъмол бозори конъюнктурасини мунтазам ўрганиш, объектив сабабларга кўра маҳаллий шароитларда етиштирилмайдиган ёки республикада етишмайдиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини импорт бўйича ўз вақтида четдан келтиришни ташкил этиш юзасидан таклифларни келишиш учун тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

деҳқон озиқ-овқат бозорларида чакана савдо тармоқларини кенгайтириш, барча туман марказларида, аҳолидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича пунктлар ташкил этиш ҳисобига уларга мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита етиштирувчилардан тўғридан-тўғри қабул қилишни йўлга қўйиш;

аҳолини, шу жумладан узоқдаги ва бориш кийин бўлган жойлардаги аҳолини, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасаларини озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш;

республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган қабулларни ўтказишда умумий овқатланиш корхоналарига кўмаклашиш ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;

мева-сабзавот маҳсулотлари учун мувофиқлик сертификатлари олишда, умумий эътироф этилган халқаро нормалар ва стандартлар талабларига жавоб берадиган сифат менежменти тизимларини жорий этишда экспорт қилувчи ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш;

янги ихтисослаштирилган омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилишни лойиҳалаштиришни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар учун қурилиш-транспорт хизматлари кўрсатиш.

3. Қуйидагилар:

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш учун ғамлаш бўйича ҳудудий филиаллари ва ташкилотлари рўйхати 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг янгиланган ижро этувчи аппарати бошқаруви ходимларининг чекланган сони 53 нафардан иборат тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

4. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 июнгача:

ички истеъмол бозори конъюнктурасини ўрганиш асосида ички истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини сақлаш учун мева-сабзавот маҳсулотларини ғамлаш прогноз ҳажмларини ва уларнинг ассортимент таркиби аниқланишини;

мева-сабзавот маҳсулотларининг аниқ етиштирувчилари билан боғлаган ҳолда тайёрлов ташкилотларининг жойлашуви тасдиқланишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга доир қарорлар қабул қилишда давлат буюртмасига биноан мева-сабзавот маҳсулотлари ғамлаш параметрларини ҳисобга олсинлар.

5. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиалларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича муассисларнинг умумий йиғилиши ўтказилишини;

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг ижро этувчи аппаратини ва «Озиқовқаттаъминот»нинг ҳудудий филиалларини пухта танлов асосида юқори малакали бошқарув кадрлари ва мутахассислари билан тўлдиришни;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда — янгидан ташкил этилаётган «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиалларини жойлаштиришни;

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган корхоналарга улар томонидан деҳқон бозорлари ҳудудларида «Хизмат-беминнат» чакана савдо павильонлари ташкил этишда ташкилий ёрдам кўрсатишни;

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.

6. Қуйидагилар «Хизмат-беминнат» шўъба корхоналарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита уларнинг етиштирувчиларидан харид қилишни ва уларни мақбул нархларда деҳқон бозорларида сотишни ташкил этиш;

деҳқон бозорларини «дала-дўкон» қоидаси бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотларга аҳолига арзон нархлар билан турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йил давомида сотишни ташкил этиш учун енгил конструкциялардан фойдаланган ҳолда «Хизмат-беминнат» ихтисослаштирилган савдо павильонлари қуришга деҳқон бозорлари ва йирик аҳоли уй-жой массивлари ҳудудларида бепул савдо жойлари беришда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва тижорат банкларига «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотларга мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш, шунингдек, илғор технологияларни жорий этиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини навларга ажратиш, қадоқлаш ва қайта ишлаш фаолиятини ташкил этиш ва кенгайтириш учун янги ихтисослаштирилган омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкалари бўйича кредитлар бериш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта» АЖ, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси, «Кафолат» суғурта компанияси» АЖ ва бошқа суғурта ташкилотлари:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар бўйича қайтармаслик таваккалчиликларига ажратиладиган кредитлар суммасининг 80 фоизигача миқдорда йиллик 1 фоиз миқдоридаги имтиёзли ставка бўйича суғурта қоплови берилишини;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар бўйича қайтармаслик таваккалчилиги суғуртаси бўйича суғурта ташкилотларининг шериклик гуруҳи тузилишини таъминлаб борсин.

9. 2017 йилнинг 1 ноябридан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган:

тайёрлов ишлари билан шуғулланадиган ташкилотлар фаолияти савдо фаолиятига тенглаштирилади ва уларга савдо корхоналари учун белгиланган солиқ солиш тартиби татбиқ этилади. Бунда савдо фаолиятининг тегишли турлари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинадиган савдо айланмаси фаолиятининг мазкур тури бўйича ягона солиқ тўлови объекти ҳисобланади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича товар айланмаси ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод этилсин.

Белгилансинки, ушбу имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи — келгусида улардан янги ихтисослаштирилган омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камералари қуриш ва мавжудларини реконструкция ва модернизация қилишни молиялаштириш, шунингдек, мева-сабзавот товарларини қайта ишлаш ва қадоқлашнинг замонавий, юқори технологияли ускуналари билан жиҳозлашда фойдаланиш учун «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади;

50 фоизи — «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар тасарруфида қолдирилади ҳамда улардан мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, ғамлаш ва сақлашни молиялаштириш, шунингдек, тижорат банкларининг жалб этилган кредитларини тўлаш учун фойдаланилади.

10. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотларга тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлари юзага келишига барҳам бериш мақсадида, янги, қуритилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт контрактлари асосида, олдиндан ҳаҳ тўламасдан, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган чет элда очилган савдо уйларига етказиб бериш ва сотишга рухсат этилсин.

11. Белгилаб қўйилсинки:

пахта теримчиларининг овқатланишини ташкил этиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини чакана савдо корхоналари томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш бўйича сотиш чакана товар айланмасига тенглаштирилади;

аҳолига ва ижтимоий соҳа муассасаларига белгилаб қўйилган нархлар бўйича давлат ресурсларидан ажратиладиган озиқ-овқат товарларининг асосий турларини (ун, ўсимлик ёғи ва шу кабиларни) сотиш «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси «Ўзбекозиқовқатзахира»ни ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сонли қарори 4-банди, шунингдек, қарорнинг 1 — 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 20 октябрь,

ПҚ-3344-сон

Matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

Bazaviy interaktiv xizmatlar

Manzilimiz


Manzil: Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Mustaqillik Maydoni,1
Pochta indeksi:180100
Telefon
: 0(375)221-12-88, 0(375)221-03-81
Faks
: 0(375)221-13-40
Veb-sayt
http://www.qashqadaryo.uz
Elektron pochta
Yaqin jamoat transport to`xtash joylari 
Milliy bank va Mustaqillik Maydoni bekati
Avtomashrut
1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,
37,44,462,11,21,37,33

Hozir saytimizda

Bizning saytimizda 159 mehmonlar va ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar 0

Foydali resurslar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Matbuot xizmati
www.press-service.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
www.senat.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi
www.parliament.gov.uz
   
O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari bo‘yicha vakili (ombudsman)
www.ombudsman.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
www.prokuratura.uz
   
 
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
http://gis.uz/

 

Mobil ilovalar

Bosh sahifa

Qabul kunlari

A- A A+

Rahbariyatga murojaat etish

Rahbariyatga murojaat etish

Viloyat hokimligining umumiy bo'limiga murojjat etish (Yangi oynada ochiladi)

Mobil versiya

Mobil versiyaga o'tish

Bog'lanish

Ishonch telefon raqami 
0(371) 200-55-05 
Ishonch telefon raqami reglament
Yagona telefon raqami
0(375) 221-07-60 
Yagona telefon raqami reglamenti

Batafsil>>>

Biz bilan bog'lanish

Sahifa adressi

Maxsus imkoniyatlar

K'orinish

Pastda o'zingizga kerakli parametrni tanlasng
Blue Green Red Radian
Select menu
Google Font
Body Font-size
Body Font-family
Reset