wrapper

Maxsus imkoniyatlar

т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Талаб этиладиган маблағ
(млн. сўм)

Ўзлаштирилган маблағ

(млн. сўм)

Бажарилган ишлар

I. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ташкилий ишлар

1.       

Ахборот–коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида пилот худуд сифатида танланган Қарши шаҳар ҳокимлигида 2016 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

Қарши шаҳар ҳокими қарорини тасдиқлаш

2016 йил

I чорак

-

-

Бажарилган.

Банд ижросини таъминлаш бўйича Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 25 мартда Х-439/3-сонли қарори билан 17 банддан иборат умумий қиймати 85,5 млн. сўмлик Қарши шаҳар ҳокимлигида “Ахборот-коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида 2016 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар” дастури тасдиқланган.

2.       

Қарши шаҳрида коммунал соҳасида хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган хизматлар, бланкалар ва шаклларни инвентаризациядан ўтказиш.

Коммунал соҳасидаги хизматлар, бланкалар ва шаклларни инвентаризация қилиш

2016 йил

I чорак

-

-

Бажарилган.

Қарши шаҳрида фаолият юритаётган коммунал соҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан, кўрсатилаётган хизматлар инвентарзициядан ўтказилган. "Электр тармоқлари" корхонаси ва “Жанубгаз таъминоти” УКлари томонидан мавжуд 25 та бланкалар ва шакллар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек электр тармоқлари корхонаси томонидан 10 та,                     "Жанубгазтаъминот"УКда 3 та хизмат турлари аниқланган.

3.       

Бошқарув органлари, йирик корхона ва ташкилотлар томонидан фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва дастурий махсулотлар реестрини шакллантириш.

Ахборот тизимлари ва дастурий махсулотларни хатловдан ўтказиш

Йил
давомида

-

-

Бажарилган.

Вилоят бўйича 108 та давлат бошқаруви органлари ҳамда 20 дан ортиқ йирик корхоналар мавжуд бўлиб, ўрганиш куни ҳолатига вилоятдаги 18 та ташкилот ва корхоналарга ушбу банд ижроси бўйича хат чиқарилган. Шундан 12 та ташкилот ва корхоналардан жавоб хатлари олиниб, унга асосан 34 та фойдаланилаётган ахборот тизимлари рўйхати шакллантирилган.

4.       

Бошқарув органлари, йирик корхона ва ташкилотларнинг 2500 нафар раҳбар ва ходимларини KSBT бўйича баҳолашдан ўтказиш.

Хатловдан ўтказиш, вилоят хокимлигининг алоҳида чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш

Йил
давомида

-

-

Бажарилган.

Бахолашдан ўтмаган раҳбар ва ходимларни KSBTдан ўтказиш бўйича “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК томонидан 1500 нафар давлат хизматчилари маълумотлари КСБТ базаси шакллантирилди. Бугунги кунда жами 1500 нафар ходимлар аттестациядан ўтказилди.

II. Расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш

5.       

Очиқ маълумотлар портали “Data.gov.uz”да жойлашти-риладиган  маълумотлар турини 15 тага етказиш.

Маълумотларни йиғиш ва жойлаштириш

2016 йил

I-II чорак

-

-

Бажарилган.

Ўзбекистон Республикасининг давлат "Очиқ маълумотлар" порталига вилоят ҳокимлиги  томонидан 13 турдаги маълумотлар жойлаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 февралдаги 7-сон мажлис баёнининг 5-иловасига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг расмий веб сайтларида мажбурий жойлаштирилиши лозим бўлган жами 22турдаги маълумотларжойлаштирилган.

6.       

Шаҳар ва 13 та туман ҳокимликлари расмий веб-сайтларини Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 декабрдаги 355-сонли қарор талабларига мувофиқлигини таъминлаш.

Веб-сайтларни такомиллаштириш, маълумотлар билан тўлдириш

2016 йил

I-II чорак

22,0

5,75

Бажарилган.

“Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК томонидан шаҳар ва туман ҳокимликларининг веб сайтлари қайтадан ишлаб чиқилиб тегишли бўлим ва саҳифалар жойлаштирилди.

7.       

Хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш соҳасидаги нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун ариза юбориш хизматини жорий этиш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2016 йил

II чорак

-

-

Бажарилган.

Ушбу хизмат бўйича регламент ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган.  Хизмат вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида ишга туширилган.

8.       

Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома олиш учун ариза юбориш хизматини жорий этиш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2016 йил

II чорак

-

-

Бажарилган.

Ушбу хизмат бўйича регламент ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган.  Хизмат вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида ишга туширилган.

9.       

Вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш.

Рўйхатни шакллантириш ва веб-сайтда жойлаштириш

2016 йил

II чорак

-

-

Бажарилган.

Ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари тўғрисидаги маълумотлар вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

10.   

Вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун “Давлат божи” ставкалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиш.

Рўйхатни шакллантириш ва веб-сайтда жойлаштириш

2016 йил

III чорак

-

-

Бажарилган.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун “Давлат божи” ставкалари тўғрисидаги маълумотлар вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

11.   

Вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни қабул қилиш хизматини жорий этиш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2016 йил

III чорак

-

-

Бажарилган.

Ушбу хизмат бўйича регламент ишлаб чиқилиб, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган.  Хизмат вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида ишга туширилган.

12.   

Вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтидаги қўшимча интерактив хизматларни https://my.gov.uz билан ўзаро интеграция қилиш.

Алоҳида тармоқ графигини ишлаб чиқиш

Йил давомида

-

-

Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида 6 та қўшимча хизматлар бўлиб, ушбу хизматларни босқичма босқич интерактив кўринишга ўтказиш ва уларни ЯИДХП билан интеграция қилиш бўйича тармоқ графиги ишлаб чиқилган. Хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш соҳасидаги нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш ва Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома олиш учун ариза юбориш хизмати регламенти ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлигининг 2016 йил 20 июндаги №05/1304-сон хати билан “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази юборилган.

III. Ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш

13.   

Вилоятдаги банк муассасалари ходимларининг ишга келиши ва кетишини назорат қилувчи “Автоматлаштирилган назорат тизими”ни жорий этиш.

Банк муассасаларида “Автоматлаштирилган назорат тизими”ни жорий этиш

2016 йил

II чорак

3 млн.

(ҳар бир банк муассасасиучун)

-

Бажарилган.

Марказий банкнинг Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси томонидан тақдим этилган №17-05/27 (28.06.2016) маълумотга асосан, дастурнинг тегишли банди ижросини таъминлаш бўйича вилоятдаги 17 та тижорат банкларининг барчасида ходимларнинг кириб чиқишларини назорат қилиш тизимлари ўрнатилиб, ишга туширилган.

14.   

“Ўзбектелеком” АК Қашқадарё филиалида “Абонентлар билан ишлаш” ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш

2016 йил

II чорак

20,0

-

Бажарилган.

Ўзбектелеком” АК Қашқадарё филиали ва ТАТУ Қарши филиали ўртасида тузилган 2016 йил 11 январдаги №5-2016-сонли шартномага мувофиқ, “Абонентлар билан ишлаш” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, Бешкент ТкБда ишга туширилган.

15.   

Қарши шаҳар “Сувоқава” корхонасининг биллинг тизимини жорий қилиш.

Ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш

2016 йил

II чорак

80,0

 

Бажарилган.

вилоят “Сувоқава” ДУК тизимимдаги Қарши шаҳар ва туман корхоналарида Марказлашган ҳолда 2016 йил

1 июндаги 7/1-УВП-сонли шартномага асосан Полянский Сергей Геннадиевич ХК томонидан ишлаб чиқарилган “Биллинг” тизими жорий этилган. Қарши шаҳар ва туман корхоналарида Марказлашган ҳолда “Биллинг” тизими жорий этилган, шу кунга қадар “Биллинг тизими”га жами 306551 нафар фойдаланувчилар киритилган

16.   

Ижро интизоми “E-Ijro” ахборот тизимидан фойдаланувчи субъектлар сонини 82 тадан150 тага етказиш.

Хатловдан ўтказиш, вилоят ҳокимлигининг алоҳида чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш

2016 йил

II-III чорак

13,5

-

Бажарилган.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят ташкилотлари ҳамда вилоятдаги барча "Бир дарча" марказларида ушбу тизимдан субъектлар сони 227 тага етказилган.

17.   

“Йўналишли транспорт воситалари” онлайн маълумотлар базасини яратиш.

Маълумотлар базасини яратиш

2016 йил

III чорак

Шартнома асосида

-

Бажарилган.

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги вилоят бўлими томонидан 2016 йил 16 сентябрда 1271-сонли хат билан дастурнинг 17-банди Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий баҳоланиб агентликнинг “http://autotrans.uz/uz/services/online/ database_search/” электрон манзилида ҳамда “http://traffic.uzaart.uz/nomer” электрон манзилида онлайн маълумотлар базаси марказлашган ҳолда яратилиб ишга туширилганлиги, вилоятдаги Лицензияга эга  “Йўналишли транспорт воситалари”ни қидириб кўриш хизмати жорий этилганлиги билдирилди.

18.   

Вилоят, шахар ва туман хокимликлари умумий бўлимлари учун“UBM-Справочник” маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Дастурий махсулот ишлаб чиқариш ва жорий қилиш

2016 йил

III чорак

5,0

-

Бажарилган.

“Вилоят Компьютерлаштириш маркази” ДУК томонидан “UBM-Справочник” маълумотлар базаси яратилиб, оффлайн режимида вилоят ҳокимлиги “Умумий бўлими”да жорий этилган. Бугунги кунда маълумотлар базасига 102 та хужжат киритилган.

IV. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш

19.   

Вилоят хокимлиги сервер хонасини белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш.

Кузатув камералари, сигнализациялар ва темир панжара билан жихозлаш

2016 йил

I чорак

20,0

9,3

Бажарилмаган.

Вилоят ҳокимлиги сервер хонасига Видео кузатув камераси ҳамда эшик ва деразага темир панжаралар ўрнатилган. Ўт ўчириш ва қўриқлаш тизимлари мавжуд эмас. Сервер хонаси RH 45-210:2011 раҳбарий ҳужжат техник талабларига жавоб бермайди. Молиялаштириш масаласи ҳал этилмаган.

20.   

Вилоят ҳокимлиги ахборот хавфсизлигини таъминлаш сиёсатини ваколатли органлар билан келишиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ келишиш

2016 йил

I чорак

-

-

Бажарилган.

Вилоят ҳокимлиги “Вилоят ҳокимлиги ахборот хавфсизлиги сиёсати”ни 2016 йил 2 мартда №03/439-сон хат билан келишиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлик (кейинги ўринларда -  Вазирлик)га юборилган. Вазирликнинг 2016 йил 29 мартдаги №14-8/1717-сон хати билан “Вилоят ҳокимлиги ахборот хавфсизлигини таъминлаш сиёсати”га тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида жавоб хати олинган. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази билан ҳамкорликда қайта ишлаб чиқилиб, Вазирлик билан келишилди.

21.   

Вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбар ва мутахассис ходимлари учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув-семинар ўтказиш.

Чора-тадбир белгилаш ва бажарилишини таъминлаш

2016 йил

I-II чорак

-

-

Бажарилган.

Жорий йил 24 март куни ТАТУ Қарши филиалида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари”, “Ахборотни хавфлардан ҳимояланиш усуллари” ва “Давлат идоралари, корхона ва ташкилотларда ахборотни ҳимоя қилиш” мавзусида 45 нафар соҳа корхоналари, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилган, баённомалар расмийлаштирилган.

22.   

www.qashqadaryo.uz расмий веб–сайтини заифликлар мавжудлигига экспертлар текширувидан ўтказиш.

Эксперт комиссияси томонидан хулоса олиш

2016 йил

II чорак

-

-

Бажарилган.

Вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти янги кўриниши яратилиб, Интернет тармоғида жойлаштирилган. Жорий йилнинг 10 мартида №03/523-сонли хат билан Марказига Вилоят ҳокимлиги янги веб-сайтини заифликлар мавжудлигига оид текширувдан ўтказиб бериш бўйича мурожат этилган. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази томонидан 2016 йил 22 мартдаги 134-ДСП-сон ва 2016 йил 26 июлда 01-09-01/4023-сонли хатлар билан хулосалар олинган. Олинган хулосалар бўйича камчиликлар бартараф этилган.

23.   

Вилоят ҳокимлиги компьютер  тармоқларини ахборот хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказиш.

Эксперт комиссияси томонидан хулоса олиш

2016 йил

II чорак

12,0

8,726

Бажарилган.

Вилоят ҳокимлигада ахборотлаштириш объектларини экспертизадан ўтказиш бўйича Жорий йилнинг 10 мартида №03/523-сонли хат билан Ахборот хавфсизлиги марказига мурожаат этилган. Мурожатга асосан Марказ билан 2016 йил 1 июндаги 129-сонли шартнома имзоланган. Шартномага асосан жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари вилоят хокимлигининг ахборотлаштириш объектлари экспертизадан ўтказилиб экспертиза ҳисоботлари тақдим этилган.

24.   

Вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, йирик корхона ва ташкилотларнинг “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича” масъул ходимлари малакасини ошириш.

ТАТУ Қарши филиалида малака ошириш

Йил давомида

Шартнома асосида

1,822

Бажарилган.

ТАТУ Қарши филиалининг “Электрон ҳукумат” ўқув марказида 22 соатлик ўқув курслари ташкил этилиб, режага мувофиқ, Вилоят Давлат архив бошқармаси ва филиалларининг 33 нафар мутахассислари шартнома асосида малака оширган.

V. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаларини ривожлантириш

25.   

Вилоят ҳудудида оптик толали алоқа линияларини қуриш. 150 км. оптик толали алоқа линияларини қуриш

150 км., оптик толали алоқа линияларини қуриш

2016 йил давомида

лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

-

“Ўзбектелеком” АКнинг Қашқадарё филиали  72.5 км, “УзИ-Қарши”  10.5 км  ва “ТТТ” филиаллари томонидан  14 км  жами 97 км оптик толали алоқа линиялари қуриб битказилган бўлиб, 2016 йил якунига қадар 53 км оптик толали алоқа линиялари Компания филиаллари  томонидан қуриб битказилиши режалаштирилган.

26.   

“Ўзбектелеком” АК Ўзмобайл филиали мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш. Вилоят ҳудудида 349 та база станцияларини ўрнатиш

Вилоят худудида 349 та база станцияларини ўрнатиш

2016 йил давомида

лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

-

“Ўзбектелеком” АК “Узмобайл” филиали  2016 йилдавомида349 тамобилалоқа  база станциялариниўрнатилиширежалаштирилган. Қашқадарё “Узмобайл” филиалига  77 та база станция қурилмаларикелтирилганбўлиб,шундан15та база станциясиқурилганва26 та  база станциялариниқуришва монтаж ишлариамалгаоширилмоқда.

27.   

Кенг полосали тармоқларни кенгайтириш. 7 192 портга тенг кенг полосали телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш

7192 портгатенг кенг полосали телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш

2016 йил давомида

лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

-

Вилоят худудида  7 192 портга тенг кенг поласали телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш режалаштирилган, “Ўзбектелеком” АКсининг   Қашқадарё филиаллари томонидан  4 761 портга тенг кенг полосали телекоммуникация тармоқлари ўрнатилиб, ишга туширилган.

VI. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар малакасини ошириш

28.   

Жойларда ташкил этилган “Бир дарча” марказлари ходимлари, рўйхатга олиш инспекторлари ва хизмат кўрсатувчи шаҳар ва туман ташкилотлари ходимларини махсуслаш-тирилган ўқув курсларида ўқитиш.

Тингловчилар рўйхатини шакллантириш ва ўқитиш режа жадвалини тасдиқлаш

Алоҳида режа асосида

-

-

Бажарилган.

Вилоятдаги “Бир дарча” марказлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилот ходимларини идоралараро ҳамкорлик тизимидан фойдаланиш бўйича вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Вазирликнинг ҳудудий бошқармаси, Компьютерлаштириш маркази, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда "UNICON.UZ" марказлари томонидан 5 марта махсуслаштирилган ўқув курсларида ўқитилган.

29.   

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривож-лантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбар ва мутахасиссларини АКТ йўналишидаги чуқурлаш-тирилган ўқув курсида ўқитиш.

Ўқув курси тадбирлари режаси тасдиқлаш ва ўқитишларни ташкил этиш

2016 йил

I чорак

-           

-

Бажарилган.

Вазирлик томонидан худудий бошқарма бошлиғи С.Ариповнинг жорий йил 14-20 феврал кунлари Тошкент шаҳрида малакаси оширилган.

30.   

Вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини “Электрон ҳукумат”,“Замонавий АКТни эгаллаш, компьютер техникаси ва Интернет тизимида ишлаш” ва бошқа  АКТ соҳасига оид турдош ўқув курсларида ўқитиш.

Тингловчилар рўйхатини шакллантириш, 2016 йилги ўқитиш режасини тасдиқлаш ва ўқитишларни ташкил этиш

2016 йил

I чорак,

 

Режага асосан

Шартнома асосида

67,378

Бажарилган.

ТАТУ Қарши филиали қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув марказига буюртмалар қабул қилиниб, руйхат шакллантирилган. Бугунги кунда 1705 нафар ташкилот ходимлари ўқитилган.

31.   

“Компьютерлаштириш маркази” ДУК ходимларини “Электрон ҳукумат”тизимини ривожлантириш марказида малакаларини ошириш.

Ўқув курсларида иштирокини таъминлаш

2016 йил

II-IV чорак

7,5

-

Компьютерлаштириш марказидаги молиявий муаммолар сабабли II-чоракда ходимлар малака оширишга жалб этилмаган. Жорий йилнинг IV-чорагида малака оширишга юбориш режалаштирилган.

32.   

Вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини компьютер саводхонлигини ошириш ва “Электрон хукумат” тизимини ривожлантириш бўйича “Бунёдкор 2016 – компьютер саводхонлиги” ўқув курсларида ўқитиш.

2016 йил ўқитиш режа жадвалини тасдиқлаш

2016 йил

III-чорак

-

-

Бажарилган.

Вазирликнинг 2016 йил 27 майда 158-сонли буйруғи тасдиқланиб, буйруққа асосан ТАТУ Қарши филиалининг 38 нафар талабалари ва 9 та профессор ўқитувчиларидан иборат “Бунёдкор ёшлар-2016” ўқув отрядлари шакллантирилди. Отрядлар томонидан Қарши шаҳри ва туманларда 20 та касб-ҳунар коллежлари, С.Насафий номли вилоят АКМ ва “Ўзбектелеком” АК Қашқадарё филиалида жорий йилнинг 27 июнидан 23 июлига қадар ўқитишлар ташкил этилди. Ўтказилган ўқитишларда жами 2190 нафар тингловчилар, жумладан 1013 нафар таълим муассасалар ҳамда 1177 нафари аҳоли тадбиркорлик субъектлари вакилларидир.

33.   

Оммавий ахборот воситалари орқали электрон ҳукумат тизими тўғрисида туркум кўрсатув ва мақолалар бериб бориш.

Медиа тадбирлар режасини амалга ошириш

Ҳар чоракда бир маротаба

-

-

Бажарилган.

Ахборот хафсизлиги таъминлаш мавзусида ўтказилган семинар бўйича тайёрланган видеоролик 2016 йилнинг 26 март куни Вилоят телевиденияси орқали эфирга узатилди.Жорий йилнинг 23-28 май кунлари Қашқадарё вилояти Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” бўйича ўтказилган бир ҳафталик ўқув семинар юзасидан, “XABAR” газетасининг жорий йил 3 июндаги 23-сонида чоп этилди. ICTNEWS журналининг 2016 йил июнь ойидаги 6-сонида "Электрон истиқбол сари" мавзуси остида вилоятда АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида хикоя қилувчи мақола чоп этилди.

 

Жами

 

 

183

92,976

(50,80%)

Matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

Bazaviy interaktiv xizmatlar

Manzilimiz


Manzil: Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Mustaqillik Maydoni,1
Pochta indeksi:180100
Telefon
: 0(375)221-12-88, 0(375)221-03-81
Faks
: 0(375)221-13-40
Veb-sayt
http://www.qashqadaryo.uz
Elektron pochta
Yaqin jamoat transport to`xtash joylari 
Milliy bank va Mustaqillik Maydoni bekati
Avtomashrut
1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,
37,44,462,11,21,37,33

Hozir saytimizda

Bizning saytimizda 135 mehmonlar va ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar 0

Foydali resurslar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Matbuot xizmati
www.press-service.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
www.senat.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi
www.parliament.gov.uz
   
O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari bo‘yicha vakili (ombudsman)
www.ombudsman.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
www.prokuratura.uz
   
 
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
http://gis.uz/

 

Mobil ilovalar

Bosh sahifa

Qabul kunlari

A- A A+

Rahbariyatga murojaat etish

Rahbariyatga murojaat etish

Viloyat hokimligining umumiy bo'limiga murojjat etish (Yangi oynada ochiladi)

Mobil versiya

Mobil versiyaga o'tish

Bog'lanish

Ishonch telefon raqami 
0(371) 200-55-05 
Ishonch telefon raqami reglament
Yagona telefon raqami
0(375) 221-07-60 
Yagona telefon raqami reglamenti

Batafsil>>>

Biz bilan bog'lanish

Sahifa adressi

Maxsus imkoniyatlar

K'orinish

Pastda o'zingizga kerakli parametrni tanlasng
Blue Green Red Radian
Select menu
Google Font
Body Font-size
Body Font-family
Reset