wrapper

Maxsus imkoniyatlar

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, бошқармалар бошлиқлари, вилоятдаги йирик корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, селектор тартибида ўтказилган йиғилишда шаҳар ва туманларда ташкил этилган студиялар орқали шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар ҳам қатнашдилар.
Йиғилишни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бошқариб борди.
Таъкидландики, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганлигига қарамай, 2015 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ҳамда чуқур таркибий ўзгартиришлар, хусусий мулк ва кичик бизнес манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ҳар томонлама пухта ўйланган дастурнинг изчил ва тизимли амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт ўсишининг барқарор ва юқори суръатларига ҳамда макроиқтисодий мувозанатга эришилди.
Жумладан, ўтган йил якунлари бўйича вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 5,4 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 9,4 фоизга ошди.
Мулкчилик таркибини тубдан ўзгартириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, корпоратив бошқарувнинг принциплари ва ёндашувларини ўзгартириш бўйича тизимли чора-тадбирлар, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг кафолатларини кучайтириш ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган Ягона марказлар орқали ташкил этиш ҳамда амалга оширишни соддалаштириш ва енгиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркуми қабул қилиниши каби соҳа ривожи йўлида қилинаётган ишлар натижасида кичик бизнеснинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 51,6 фоизни ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан ўсишга эришилди. Ҳисобот йилининг ўзида 1620 та кичик бизнес субъекти ташкил этилди.
Вилоятда таркибий ўзгартиришлар, тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий инфраструктурани ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Натижада молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 5,2 триллион сўмдан зиёд ёки 2014 йилга нисбатан 24,5 фоиз кўп ҳажмда инвестициялар ўзлаштирилди. Киритилган маблағларнинг 16,1 фоизи ёки 842,9 миллиард сўми хорижий инвестиция ва кредитларни ташкил этди.
2015 йилда 159,3 миллиард сўмлик марказлашган бюджет маблағлари ҳисобидан жами 194 та объект, шундан 54 та умумтаълим мактаби, 12 та касб-ҳунар коллежи, 8 та соғлиқни сақлаш, 26 та болалар спорти объекти, 43 та аҳоли пунктини тоза ичимлик суви билан таъминлаш иншоотлари ва бошқа бир қатор объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ҳисобот йилида вилоятнинг 27 та массивида 1320 та намунавий лойиҳа асосидаги уй-жой барпо этилди. Ушбу массивларда 68,2 километр сув тармоқлари, 36,5 километр узунликдаги электр тармоқлари, 23,8 километр газ тармоқлари ва 31,4 километр ички йўл асослари қурилди.
Бандлик дастури доирасида 89,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилди.
2015 йилда вилоятда давлатга пахта ва ғалла сотиш шартномавий режалари ошириб бажарилди. Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулотлар етиштириш ва уларни саноат йўли билан қайта ишлаш юқори суръатларда ривожланмоқда.
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг жадал ривожланиши таъминланди. Пуллик хизматлар ҳажми 9,7 фоизга, чакана товар айланмаси 11,4 фоизга ўсди.
Аммо вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор берилаётган бир пайтда, асосий йўналишлар бўйича кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилганига қарамай, соҳаларда баъзи камчиликлар ва ечимини кутаётган муаммолар ҳам борки, уларни ҳал қилиш воҳа иқтисодиётини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 2 августдаги "2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган дастурга асосан вилоятда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётган бир пайтда баъзи шаҳар ва туманларда айрим лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмасдан қолган.
Шунингдек, айрим шаҳар ва туманларда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида мавжуд салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаяпти. Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш зарур.
Вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш борасидаги ишларни етарли, деб бўлмайди. Айрим шаҳар ва туманларда маҳсулотлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлашга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг ҳажмлари ва турларини жиддий кўпайтириш чораларини кўриш лозим.
Йиғилишда бир қатор бошқарма ва идоралар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари олдига тизимли демократик ислоҳотлар, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий ўзгартиришларни амалга оширишни давом эттиришга, макроиқтисодий мувозанатни таъминлашга, хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш ва манфаатини ҳимоялашга, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, ижтимоий соҳани жадал ривожлантиришга, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов сўзга чиқди.

Matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

Bazaviy interaktiv xizmatlar

Manzilimiz


Manzil: Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Mustaqillik Maydoni,1
Pochta indeksi:180100
Telefon
: 0(375)221-12-88, 0(375)221-03-81
Faks
: 0(375)221-13-40
Veb-sayt
http://www.qashqadaryo.uz
Elektron pochta
Yaqin jamoat transport to`xtash joylari 
Milliy bank va Mustaqillik Maydoni bekati
Avtomashrut
1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,
37,44,462,11,21,37,33

Hozir saytimizda

Bizning saytimizda 190 mehmonlar va ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar 0

Foydali resurslar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Matbuot xizmati
www.press-service.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
www.senat.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi
www.parliament.gov.uz
   
O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari bo‘yicha vakili (ombudsman)
www.ombudsman.uz
   
O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
www.prokuratura.uz
   
 
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
http://gis.uz/

 

Mobil ilovalar

Bosh sahifa

Qabul kunlari

A- A A+

Rahbariyatga murojaat etish

Rahbariyatga murojaat etish

Viloyat hokimligining umumiy bo'limiga murojjat etish (Yangi oynada ochiladi)

Mobil versiya

Mobil versiyaga o'tish

Bog'lanish

Ishonch telefon raqami 
0(371) 200-55-05 
Ishonch telefon raqami reglament
Yagona telefon raqami
0(375) 221-07-60 
Yagona telefon raqami reglamenti

Batafsil>>>

Biz bilan bog'lanish

Sahifa adressi

Maxsus imkoniyatlar

K'orinish

Pastda o'zingizga kerakli parametrni tanlasng
Blue Green Red Radian
Select menu
Google Font
Body Font-size
Body Font-family
Reset