wrapper

Maxsus imkoniyatlar

Илгари хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерацияси Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили, МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик давлатлараро жамғармаси (ГҲДЖ) бошқаруви ҳамраиси Михаил Швидкой билан учрашув бўлиб ўтди.

Қуйида мазкур учрашув якуни бўйича Россия Федерацияси Президенти махсус вакилининг икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболлари юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари ўз ифодасини топган.

— Ўзбекистон ва Россияни илм-фан, таълим, ёшлар ўртасидаги алмашувлар, спорт сингари соҳаларда азал-азалдан ўзаро яқин муносабатлар бир-бирига боғлаб келади. Ўз-ўзидан аёнки, бугунги кунда маданий-гуманитар ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этмоқда. Чунки бу йўналишдаги ҳамкорлик очиқ, таъсирчан бўлиб, инсон манфаатлари билан чамбарчас боғлиқдир.

Ҳозирги пайтда мамлакатларимизда Ўзбекистон ёки Россия маданияти фестивалларини тиклашгина эмас, балки маърифий дастурларни кенгайтириш ҳам энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда ёш ўзбек олимлари Россиядаги халқаро аҳамиятга молик бўлган турли лойиҳаларда фаоллик кўрсатишмоқда. Масалан, халқаро илмий марказ — Дубнадаги Ядро тадқиқотлари бирлашган институтида ўзбекистонлик истиқболли тадқиқотчилар назарий машғулотларда қатнашишаётгани баробарида, ядро қурилмаларида ҳам иш олиб боришаётгани алоҳида эътирофга моликдир. Бундан ташқари, давлатларимиз Фанлар академиялари тарих институти йўналишида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг маданият, илм-фан ва таълим намояндалари кўп томонлама дастурларда иштирок этмоқда. Хусусан, таниқли спорт устаси ва Давлат думаси депутати Ирина Роднина раҳбарлигида Краснодарда ўтказиладиган мактаб олимпиадасида ўзбек ўқувчилари фаоллик кўрсатишаяпти. Собиқ жаҳон чемпиони Анатолий Карпов олиб борган Михаил -Ботвинник номидаги мусобақада ҳам ёш шахматчиларингиз муваффақиятли қатнашдилар.

Биз илм-фан, таълим ва маданият соҳасининг таниқли намояндалари мукофотланадиган “Ҳамдўстлик юлдузлари”, ёш олимлар, маданият ҳамда таълим арбобларини рағбатлантиришга йўналтирилган “Дебютлар ҳамдўстлиги” сингари муҳим тадбирларда ҳам Ўзбекистон вакилларининг иштирокига умид қиламиз.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида барча йўналишда ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжуд, деб ўйлайман. Биз маданий аҳамиятга молик бўлган муҳим воқеани — жуда кўп йиллардан буён Нукусдан биринчи марта Москвага борадиган машҳур Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи кўргазмасини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Биламизки, бу музей коллекциясидан амалий санъатнинг нодир ёдгорликлари, ўзбек, қорақалпоқ ва рус авангард рассомларининг ноёб бадиий санъат дурдоналари, қорақалпоқ халқининг беназир этнографик асарлари ҳамда жуда қизиқарли археологик осориатиқалари жой олган. Бу, албатта, Ўзбекистон ва Россия олдида янги истиқболлар эшиги очилаётганининг рамзидир.

Сўзим якунида шуни айтишни истардимки, 25 йил давомида ҳар бир мамлакатнинг халқаро сиёсат бўйича ўз қарашлари, у ёки бу жараён юзасидан шахсий нуқтаи назари шаклланган бўлса-да, маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасида бизнинг умумий жиҳатларимиз кўп эканлигига ишончим комил. Биз бир-биримизнинг анъаналаримизни, тарихимиз ҳамда маданий ўхшашликларимизни ҳурмат қилган ҳолда, ўзаро ҳамкорлик учун очиқмиз. Умид қиламанки, бу шундай давом этади.

Рустам РАҲИМОВ 

(«Жаҳон» АА) ёзиб олди.

Manzilimiz


Manzil: Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Mustaqillik Maydoni,1
Pochta indeksi:180100
Telefon
: 0(375)221-12-88, 0(375)221-03-81
Faks
: 0(375)221-13-40
Veb-sayt
http://www.qashqadaryo.uz
Elektron pochta
Yaqin jamoat transport to`xtash joylari 
Milliy bank va Mustaqillik Maydoni bekati
Avtomashrut
1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,
37,44,462,11,21,37,33

Hozir saytimizda

Bizning saytimizda 218 mehmonlar va ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar 0

Bosh sahifa

Qabul kunlari

A- A A+

Rahbariyatga murojaat etish

Rahbariyatga murojaat etish

Viloyat hokimligining umumiy bo'limiga murojjat etish (Yangi oynada ochiladi)

Mobil versiya

Mobil versiyaga o'tish

Bog'lanish

Ishonch telefon raqami 
0(371) 200-55-05 
Ishonch telefon raqami reglament
Yagona telefon raqami
0(375) 221-07-60 
Yagona telefon raqami reglamenti

Batafsil>>>

Biz bilan bog'lanish

Sahifa adressi

Maxsus imkoniyatlar

K'orinish

Pastda o'zingizga kerakli parametrni tanlasng
Blue Green Red Radian
Select menu
Google Font
Body Font-size
Body Font-family